Пентагон Қўшма Штатларнинг Афғонистондаги қўшинлари сонини ошириш бўйича қарор қабул қилмади. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги расмий вакили Кристофер Шервуд маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Афғонистонга қўшимча 4 мингдан ортиқ америкалик ҳарбий жўнатилиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавобан Шервуд «Йўқ, ҳеч қандай қарор қабул қилинмади», деди.
АҚШ президенти Дональд Трамп 13 июнь, сешанба куни Пентагон раҳбари Жеймс Мэттисга Афғонистондаги Америка ҳарбий контингенти сонини белгилаш ваколатини тақдим этди.
Маълумот учун, ҳозирда Афғонистонда 8,4 минг кишидан иборат АҚШ контингенти бўлиб турибди.
Изоҳ (0)