Канаданинг Квебек шаҳридаги масжидда теракт уюштиришда гумон қилинган икки эркакнинг шахси маълум бўлди. Бу ҳақда Radio Canada манбаларига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Гумонланувчиларнинг исми-шарифи Александр Биссоннетт ва Муҳаммад Хадир бўлиб, улар 20—30 ёш атрофида.
Мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳозирча гумонланувчиларни бунга ундаган сабаблар, шунингдек, ҳужум чоғи қандай қуролдан фойдаланилгани ҳақида хабар бермади.
Эслатиб ўтамиз, ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Отишма чоғида бино ичида, турли маълумотлар бўйича, 40 дан 100 нафаргача киши бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)