Париж маъмурияти Эйфель минорасининг чироқларини ўчириш орқали Канаданинг Квебек шаҳри аҳолисига ҳамдардлик билдиришга қарор қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Бир муддат аввал Квебекдаги масжидда юз берган отишма оқибатида олти киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Бутун Квебек ва Канада аҳолисига ҳамдардлик белгисини йўллаш мақсадида, бугун ярим тунда Эйфел минорасининг чироқлари ўчирилади.Париж раҳбари Квебекда юз берган ҳодисани «даҳшатга солувчи жиноят» деб атаб, чегара билмас зўравонликка қарши кураш йўлида квебекликларни бирлашишга чақирган.
Мавзуга доир: Канада бош вазири Квебек-Ситидаги масжидда юз берган отишмани қўрқоқларга хос ҳужум деб атади
Изоҳ (0)