АҚШ президенти Дональд Трамп Буюк Британияга ташриф буюришга йўл қўймаслик ҳақидаги онлайн-петиция мамлакат парламенти сайтида миллионга яқин имзо тўплади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳозирда жамоавий талабномани 860 мингдан ортиқ британиялик имзолади. Мазкур петиция бир суткадан камроқ вақт ичида Буюк Британия тарихидаги энг шов-шувли талабномалар рўйхатида иккинчи ўринга кўтарилди.
Биринчи ўринда 4 миллиондан ортиқ имзо тўплаган мамлакатнинг Евроиттифоқда қолиши бўйича иккинчи референдум ўтказиш ҳақидаги таклиф турибди.
Талабнома матнида қайд этилишича, «Дональд Трамп Буюк Британияга АҚШ давлат раҳбари сифатида келса, киритиш керак, бироқ у расмий давлат ташрифи билан келмаслиги лозим».
Талабнома муаллифларининг фикрича, Америка президентининг «аёлларни таҳқирловчи фикрлари» уни Буюк Британия қироличаси томонидан қабул қилиниш ҳуқуқидан маҳрум этиши зарур.
Трампнинг давлат ташрифига йўл қўймаслик ҳақидаги петицияни парламент сайтига Грем Гест деган шахс жойлаштирган. Талабнома бир неча соатда парламент кўриб чиқиши учун зарур бўлган 100 минг имзони йиғди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)