Истанбулнинг Бейкўз даҳасидаги ресторанда юз берган отишма теракт эмас, балки шахсий келишмовчилик ортидан юз берган воқеадир. Бу ҳақда Туркиянинг Hurriyet нашри хабар бермоқда.
Қайд этишларича, ҳалок бўлган эркак шу ресторан меҳмони бўлган. Унинг ёнига бошқа бир эркак келган ва улар гап талашиб кетган, шундан сўнг улардан бири иккинчисига қарата ўқ узган.
Dogan агентлиги маълумотларига кўра, ўқ узган шахс бундан 12 йил аввал унинг отасини ўлдирган эркакни отиб ташлаган. Ҳужум вақтида яна икки киши жабрланган.
Ўқ еган шахс шифохонага етмай, вафот этган. Мазкур ҳолат теракт сифатида баҳоланмаган. Ўқ узган шахс ҳибсга олинган.
Аввалроқ Истанбулдаги ресторанда отишма юз бериб, бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)