Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШнинг мамлакатдаги элчихонасини кўчириш борасидаги нуқтаи назарини ўзгартириш ниятида эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Бу масалага муносабатимизни аниқ-тиниқ билдириб ўтмоқчиман: Қўшма Штатлар элчихонаси Қуддусда жойлашиши лозим», — дея таъкидлади Нетаньяху.
Бош вазир, шунингдек, мамлакатдаги барча элчихоналар охир-оқибатга Қуддусга кўчиб ўтишига умид билдирди.
«Қуддус — Исроил пойтахти ва бу ерга нафақат Америка элчихонаси, балки барча мамлакатлар ваколатхоналари кўчиб ўтиши тўғри бўларди. Вақт ўтиши билан уларнинг аксарияти шундай йўл тутишига ишонаман», — деди Нетаньяху.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)