Номаълум шахс Истанбулнинг тарихий Anadolu Hisar қалъаси ҳудудида жойлашган ресторанда отишма келтириб чиқарди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Туркиянинг NTV телеканали тарқатган ахборотга кўра, ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган, икки киши тан жароҳати олган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳужум қилган шахс ресторан ташрифчиларига қарата тартибсиз ўт очган.
Ҳодиса жойига полиция кучлари ва тиббиёт ходимлари етиб келган. Ҳужум қилган шахс қўлга олинган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)