Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулдаги терактлар туфайли 11—12 декабрь кунлари Қозоғистонга режалаштирилган ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда, Haber Turk манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

Газетага кўра, ташриф бошқа вақтга қолдирилган, бироқ аниқ сана ҳали белгиланмаган. Эрдўғонни президент Нурсултон Назарбоев таклиф этган, «юзма-юз ва делегациялар таркибидаги музокаралар» ўтказилиши мўлжалланганди.

Шунингдек, томонлар 2017 йили Туркияда бўлиб ўтадиган олий даражадаги ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ўтказилишига тайёргарликни муҳокама этиши кутилганди.

Маълумот учун, Эрдўғон Қозоғистонга охирги марта 2015 йил апрелида келганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?