Қоҳирадаги коптлар ибодатхонасида 11 декабрь, якшанба куни рўй берган портлаш оқибатида 22 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Миср давлат телевидениесияга таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Турли маълумотларга кўра, 35 дан 57 кишигача жароҳатланган.
Портловчи қурилма масофадан туриб ҳаракатга келтирилган. Портлаш ибодатхонада диний хизмат амалга оширилаётганда содир бўлган.
Ҳодиса жойи ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қуршаб олинган.
Изоҳ (0)