Пентагон раҳбари Эштон Картер 11 декабрь, якшанба куни Мосулни озод қилиш бўйича операциянинг боришини баҳолаш учун Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди, деб ёзади «Интерфакс».
Associated Press маълумотларига кўра, вазир америкалик ҳарбий бошлиқлар, ИШИДга қарши коалиция қўмондонлиги ва Ироқ раҳбарияти, шу жумладан, бош вазир Ҳайдар ал-Ободий билан учрашади.
Ироқ ҳукумат кучлари кўнгилли аскарлар ва АҚШ раҳбарлигидаги халқаро коалиция авиацияси кўмагида октябрь ўрталаридан Ироқнинг иккинчи энг йирик шаҳри Мосулни ИШИД террорчилик гуруҳидан озод қилиш бўйича операцияни олиб бормоқда.
Баҳрайнда яқинда Пентагон раҳбари ИШИД билан курашаётган Сурия мухолифати отрядларини тайёрлаш ва ўқитиш учун Сурияга қўшимча 200 америкалик ҳарбийни юбориш қарори ҳақида эълон қилди.
Сурияда ҳозирда Американинг 300 нафар махсус топшириқли бўлинма жангчилар бор. Ироқда эса 5 мингга яқин америкалик ҳарбий бор.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)