Сомали пойтахти Могадишодаги денгиз порти полиция бўлими яқинида миналаштирилган автомобиль портлатилиши оқибатида камида 29 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, маҳаллий полицияга таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларга кўра, автомобилни террорчи-худкуш бошқарган. Мазкур маълумотни порт ходимларидан бири тасдиқлади.
Маҳаллий ҳарбийларнинг таъкидлашича, ҳужум учун жавобгарликни «Аш-Шабоб» террорчилик гуруҳи зиммасига олди.
Изоҳ (0)