Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Бурятия республикаси ва Иркутск вилоятидаги бир неча туманлар аҳолиси самовий жисм қулаши гувоҳи бўлди. Нур сочувчи яшил объект ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда 25 октябрь, сешанба куни кечки пайт пайдо бўлди. Бу ҳақда «Вести.ru» маълум қилди

Фото: «Вести.ru»

Фото: «Вести.ru»

Гувоҳларга кўра, осмонда ёрқин чақнаш кузатилган ва шундан сўнг ерга кометага ўхшаш жисм қулаган. Уни бир-биридан минглаб километр узоқликдаги одамлар кўрган. 

Оператив хизматлар учиб келган болид ҳақидаги маълумотга изоҳ бермади. Минтақада ўтган йили ҳам шунга ўхшаш ҳодиса рўй берган, ўшанда метеорит Байкал кўлига тушганди.

https://youtu.be/d5kcwbxt5WI

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?