Россия, Бразилия, Мексика, Озарбайжон, Қозоғистон ва ОПЕК аъзоси бўлмаган бошқа давлатлар картелнинг 29 октябрь, шанба куни Венада бўлиб ўтадиган техник музокараларида иштирок этиш учун таклиф этилди. Бу ҳақда Bloomberg маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«ОПЕК аъзоси бўлмаган давлатлар, жумладан, Озарбайжон, Бразилия, Колумбия, Қозоғистон, Мексика, Норвегия, Уммон ва Россия вакиллари шу ҳафтада бўлиб ўтадиган техник музокараларда иштирок этиш учун таклиф қилинди», — дейилади агентлик хабарида.
Шу билан бирга, Bloomberg юқорида санаб ўтилган мамлакатлар музокаралардаги иштирокини тасдиқлагани ҳақида маълумотга эга эмас.
Изоҳ (0)