Украина пойтахти Киев шаҳрида истиқомат қилувчи 1961 йилда туғилган аёл унинг уйидан 300 минг евро ва 750 минг доллар ўғирлаб кетилганини маълум қилди. Бу ҳақда, Украина полициясига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Доимий иш жойи бўлмаган аёл 24 октябрь, душанба куни оқшомда полициячиларга мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, ўғрилар калит танлаш йўли билан хонадон ичига киришга муваффақ бўлган.
Хабар беришларича, жабрланувчи аёлнинг фамилияси Киевдаги машҳур «Санахант» бутиклар тармоғига эгалик қилувчи аёлнинг шарифи билан бир хил.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)