Тинч океанида Тайвань байроғи остида сузаётган ва бортида 52 йўловчи бўлган траулер ёнғин ичида қолди. Бу ҳақда Япония қирғоқ ҳимояси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Кема 26 октябрь, чоршанба куни эрталаб Ивате префектурасидан 510 километр шарқда бошқа кема билан тўқнашиб кетгани ва аланга олгани билдирилмоқда.
Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида хабар берилмаган. Ҳодиса жойига Япония қирғоқ ҳимояси патруль кемалари йўл олмоқда.
Изоҳ (0)