Россиянинг Бурятия республикаси ва Иркутск вилоятидаги бир неча туманлар аҳолиси самовий жисм қулаши гувоҳи бўлди. Нур сочувчи яшил объект ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда 25 октябрь, сешанба куни кечки пайт пайдо бўлди. Бу ҳақда «Вести.ru» маълум қилди.
Гувоҳларга кўра, осмонда ёрқин чақнаш кузатилган ва шундан сўнг ерга кометага ўхшаш жисм қулаган. Уни бир-биридан минглаб километр узоқликдаги одамлар кўрган.
Оператив хизматлар учиб келган болид ҳақидаги маълумотга изоҳ бермади. Минтақада ўтган йили ҳам шунга ўхшаш ҳодиса рўй берган, ўшанда метеорит Байкал кўлига тушганди.
https://youtu.be/d5kcwbxt5WI
Изоҳ (0)