Жанубий Африка Республикасининг пойтахт вилоятида юз берган икки поезд тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 240 дан ортиқ одам тан жароҳати олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Авария Гаутенг вилоятининг Оукмур ва Тембиза станциялари оралиғида юз берган. Ҳодиса сабаблари номаълум. Ҳодиса оқибатида умумий ҳисобда 242 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган.
ЖАРдаги шунга ўхшаш аввалги ҳодисаларга поездлар ёки светофорларнинг носозлиги сабаб бўлган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)