Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучлари 22 сентябрь, пайшанба куни Россиянинг икки Ту-160 бомбардимончи самолётини тутиб қолди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «РБК».

Фото: Twitter / @DefenceHQ

Фото: Twitter / @DefenceHQ

«Тезкор навбатчиликда бўлган ва Лоссимут авиабазасидан кўтарилган Typhoon самолётлари Россиянинг икки Ту-160 бомбардимончисини тутиб қолди ва уларни Буюк Британия манфаатлари доирасидаги ҳудудлардан чиқиб кетгунича кузатиб борди. Россия самолётлари Британия ҳаво кенгликларига кирмади», — дейилади хабарда.

Шунингдек, вазирлик Twitter’да ушбу Россия самолётларининг

Images of the Russian Blackjack Bombers intercepted by @RoyalAirForce Typhoon aircraft from RAF Lossiemouth. pic.twitter.com/vtR9u6BoQw

— Ministry of Defence 🇬🇧 (@DefenceHQ) September 22, 2016

Маълумот учун, Буюк Британияда 2016 йил февралида ҳам Россия ҳаво кемалари билан боғлиқ шундай ҳолат қайд этилган эди. 2015 йили эса бундай ҳодисалар 3 марта содир бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар