Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Олий судлари раҳбарлари болалар тарбияси учун ота-оналар масъулиятини кучайтириш фикрини билдирди, деб ёзади «ТАСС». Бу ҳақда Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг 11-мажлиси якунларига кўра қабул қилинган қўшма баёнотда айтилади.
Мажлисда экстремизм ва терроризмга алоқадор жиноятлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш амалиёти бўйича тажриба ва маълумот алмашиш, ШҲТга кирувчи давлатлар қонунчилигида кўзда тутилган ота-оналарнинг бола тарбияси борасидаги масъулияти ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
«Мажлис иштирокчилари оилада боланинг тўғри тарбияланишига, боланинг ҳуқуқлари суд томонидан таъминланишига катта аҳамият қаратган ҳолда, болаларни тарбиялаш ва ўқитишга кундалик эътибор бериш, ота-оналарнинг болалар тарбияси учун масъулиятини кучайтиришга қаратилган чораларни қабул қилиш, шунингдек, суд органларининг ушбу соҳадаги ҳамкорлигини ривожлантириш кераклигини таъкидлади», — дейилади баёнотда.
Изоҳ (0)