Алеппонинг (Сурия) мухолифат назоратидаги Суккери ва Ансорий туманлари сўнгги бир неча ой мобайнидаги энг шиддатли авиазарбаларга дуч келди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» маълум қилди.
Туркиянинг Anadolu агентлиги ахборотига кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 киши ҳалок бўлди ва 30 дан ортиқ киши жароҳатланди.
«22 сентябрь, пайшанба куни эрталабнинг ўзида Россия ҳаво-коинот кучлари Бўстон ал-Қаср ҳудудига 16 та фосфорли бомба ташлади», — дейилади агентлик хабарида.
Изоҳ (0)