Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин АҚШ президенти Барак Обама билан конструктив муносабатлар олиб бораётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар беради.
«Уларнинг муносабатлари иш юзасидан ва жуда конструктивдир. Бу эса кескин саволларни ҳам очиқдан-очиқ қўйиш ва бирор мавзу бўйича юзага келган тушунмовчиликларни яширмасликка имкон беради», — деди Песков.
Президентлар бир-бирига қандай мурожаат қилади деган саволга «Улар бир-бирига Владимир ва Барак деб мурожаат қилади», — деб жавоб берди матбуот котиби.
Изоҳ (0)