Франция жанубидаги сув тошқинлари қурбонлари сони 12 кишига етди. Бу ҳақда «Kommersant» хабар бермоқда.
Agence France-Presse агентлиги маълумотларига кўра, Антиб шаҳри яқинида қариялар уйи сув остида қолиши натижасида уч киши ҳалок бўлган.
Яна бир киши Канн шаҳрида табиий офат қурбони бўлган. Қурбонларнинг қолгани қаерда вафот этганига аниқлик киритилмаган. Канн мери шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилган.
Изоҳ (0)