Қирғизистонда 4 октябрь куни парламент сайловлари бошланди. «Эхо Москви» хабарига кўра, сайлов участкалари маҳаллий вақт билан 20:00 га қадар очиқ бўлади, овоз бериш жараёнини қарийб 70 мамлакатдан келган 600 дан ортиқ халқаро кузатувчи кузатиб боради.
Қирғизистон ва бутун Марказий Осиё тарихида илк бор мазкур парламент сайловлари фуқароларни таниб олишнинг биометрик технологиялари ва овозларни автоматик равишда ҳисоблаб борадиган урналарни жорий этган ҳолда ўтказилмоқда.
Сайловда 14 партия қатнашмоқда. Номзодлар 120 депутатлик ўрни учун кураш олиб бормоқда. Парламентдан ўрин олиш учун партиялар 7 фоизлик маррани ҳамда 0,7 фоизни ташкил этувчи минтақавий кўрсаткични босиб ўтишлари керак.
Изоҳ (0)