Германия канцлери Ангела Меркель мамлакат барча муҳожирларни қабул қила олмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Новая газета» хабар бермоқда.
«Бошпана олишга барча асоси бўлганлар учун шароит яратиб берамиз, аммо бизга иқтисодий жиҳатни кўзлаб келаётганлар Германияни тарк этишга мажбур бўлади», — дея таъкидлаган Меркель.
Канцлер маъмурияти миграция хизматлари ишини енгиллаштирувчи лойиҳани тайёрлади. Унга кўра, мамлакатга Суриядан келган қочоқларга ҳеч қандай расмиятчиликсиз автоматик равишда қочоқ мақоми ва истиқомат учун уч йилга ижозат берилади.
Бу лойиҳа Миграция ва қочоқлар масалалари бўйича федераль муассаса бошқа давлатлардан келган муҳожирларнинг талабномаларини кўриб чиқиш билан шуғулланиши учун имконият яратади.
Изоҳ (0)