Сингапурда 50 йилдан ортиқ ҳукмронлик қилаётган «Халқ ҳаракати» партияси мамлакатда 11 сентябрь, жума куни бўлиб ўтган парламент сайловларида ғалаба қозонди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар беради.
«Халқ ҳаракати» партияси янги ҳукуматни шакллантириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун талаб этилаётган 45 дан ортиқ ўринни эгаллади.
Расмий маълумотларга қараганда, партия ўзининг 2011 йилдаги натижасини яхшилаб, парламентдаги 89 ўриндан 83 тасини қўлга киритди. Тўрт йил аввал партия парламентдаги 87 ўриндан 80 тасини эгаллаган эди.
Изоҳ (0)