Маккадаги Ал-Ҳарам масжиди устига кран қулаши натижасида ҳалок бўлган зиёратчилар ватанига қайтарилмайди, улар қисқа муддат ичида Макка қабристонидаги номсиз қабрларга дафн этилади. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, фожеа оқибатида 107 киши ҳалок бўлган, 238 киши тан жароҳати олган. Хабар беришларича, қурбонлар ва жабрланувчилар орасида ўзбекистонлик зиёратчилар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь куни жума намози вақтида Маккадаги Ал-Ҳарам масжиди устига минора крани қулади. Дастлабки маълумотларга кўра, фожеага кучли ёғингарчилик ва шамол сабаб бўлган.
Маҳаллий маъмурият ҳодисанинг барча тафсилотларини ўрганиб чиқадиган махсус комиссия ташкил этган. Ҳодиса жойида қутқарувчилар ва шифокорлар иш олиб бормоқда, шаҳарнинг барча шошилинч хизматлари фавқулодда иш тартибига ўтказилган.
Изоҳ (0)