Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари мамлакат мудофаа вазири собиқ ўринбосари Абдуҳалим Назарзоданинг қолган тарафдорларини қуршовга олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Рамит дарасидаги махсус операция ўтказилаётган ҳудудга Мудофаа вазирлигининг ҳарбий вертолётлари ва қўшимча ҳарбий бўлинмалар юборилган.
Операция штабидан маълум қилишларича, дарада Назарзоданинг бир неча тарафдори қолган, холос.
Аввалроқ Тожикистонда 4 сентябрдан — Душанбе ва Ваҳдатдаги ҳужумлар кетма-кетлиги юз берганидан бери, мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Назарзоданинг 100 дан ортиқ тарафдорлари ҳибсга олингани, 20 киши йўқ қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)