Бизнесмен ва АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп NBC телекомпаниясидан «Дунё гўзали» гўзаллик танловини ўтказиш ҳуқуқини тўлиқ сотиб олди, дея хабар бермоқда Tengri News миллиардернинг Twitter’ига таяниб.
«Ҳозиргина ‘Дунё гўзали’нинг NBC’га тегишли ярмини сотиб олдим ва судга боғлиқ барча келишмовчиликларни ҳал этдим. Энди 100 фоизига эгалик қиламан», — деб ёзди Трамп. Харид суммаси ошкор этилмаяпти.
Бунгача миллиардерга «Дунё гўзали» ташкилотининг ярми тегишли бўлган, қолган ярмига NBC телеканали эгалик қилган. Телекомпания бизнесменнинг муҳожирлар ҳақидаги гапи учун у билан алоқаларини узишга қарор қилгач, судлашишни бошлаган эди.
Изоҳ (0)