Дональд Трамп Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига сайловларда иштирок этишга даъво қилаётган рақибларидан машҳурлик борасида катта фарқ билан ўзиб кетди: CNN телеканали ва ORC International компанияси ўтказган янги сўров натижаларига кўра, миллиардернинг рейтинги 8 фоизга ўсган. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Трамп сайловолди кампанияси бошланган июнь ойидан бери рейтингини деярли уч баробар ўсишига эришди. Экспертлар унинг аввалига унчалик омади юришмаган қатламларда танилишга муваффақ бўлганини таъкидламоқда: аёллар орасидаги тарафдорлари 20 дан 33 фоизга, олий маълумотлилар сафида эса 16 дан 28 фоизгача ошган.
Республикачи номзодлар орасида иккинчи ўринни нейрожарроҳ Бен Карсон эгаллади. Олдинига етакчи сифатида кўрилаётган Флориданинг собиқ губернатори Жеб Буш рейтингнинг учинчи қатори билан кифояланди.
Изоҳ (0)