Ҳиндистон Эронга АҚШ Молия вазирлиги жорий этилган санкциялар оқибатида «музлатиб» қўйилган ва Эрон миллий нефть компаниясига тегишли бўлган 700 миллион долларни қайтариб беради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Вазирлик Эроннинг Ҳиндистондаги ҳисоб рақамларидан 1,4 миллиард ажратилишига рухсат берди. Уларнинг биринчи қисмини эронликлар яқин кунларда, қолганини эса келгуси ойда олади.
Бугунги кунга келиб ҳинд банкларида Эрон нефть экспорти орқали топган 6,5 миллиард доллари мавжуд. IRNA агентлигининг маълум қилишича, Эрон ва АҚШ молия вазирлиги Ҳиндистон банкларида сақланаётган яна 4 миллиард доллар қайтарилиши юзасидан музокаралар олиб бормоқда.
Изоҳ (0)