Суд маслаҳатчилари АҚШнинг Хьюстон шаҳрида яшовчи психиатр шифокор Шэрон Иглехартни Medicare давлат дастурини ҳужжатлаштиришдаги 158 миллион долларлик фирибгарликларда айбдор деб топди. Бу ҳақда АҚШ адлия вазирлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Психиатр ва унинг ёрдамчилари 2006—2012 йилларда қиммат тиббий хизматлар кўрсатганлик ҳақида қалбаки ҳисоблар ёзиб берган, аслида эса улар бу хизматларни кўрсатмаган.
Шифокор учун жазо муддатини суд декабрда белгилайди. Жиноий схема шерикларидан бири 45 йиллик, иккинчиси 40 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди.
Изоҳ (0)