АҚШнинг Жанубий Каролина штатидаги отишмада 4 киши ҳалок бўлди
Икки аёл ва икки эркак, жами тўрт киши Рок-Хилл шаҳридаги (АҚШнинг Жанубий Каролина штати) хусусий уйда рўй берган отишма оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Фожиа 5 июль, якшанба куни кечки пайт рўй берган. Ҳалок бўлганлар орасида маҳаллий маъмуриятнинг қамоқхоналар хавфсизлиги ва таъминоти масалаларини назорат қилган ходимаси, унинг эри, ўғли ва ўғлининг таниши бўлган.
Отишмани амалга оширган кимса ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Полиция мазкур ҳодисани текширишга киришди.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар