Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Франсуа Олланд евроҳудуд мамлакатлари етакчиларининг фавқулодда саммитини 7 июль, сешанба куни чақиришни талаб қилди. «RBC.ru»нинг хабар беришича, бунга Грециядаги референдумда мамлакат аҳолиси кредиторларнинг шартларига «йўқ», деб жавоб бергани сабаб бўлган.

Фото: «RBC.ru»

Фото: «RBC.ru»

Reuters’нинг ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, Меркель ва Олланд Грециядаги референдум натижаларини тан олиш борасида келишиб олган. Европа кенгаши раиси Дональд Туск сешанба куни куни оқшомда еврозона мамлакатлари етакчилари саммити чақирилишини эълон қилган. «Мен Грециядаги референдумдан кейинги вазиятни муҳокама қилиш учун сешанба куни, соат 18:00 га евросаммитни чақирдим», — деб ёзди Туск ўз твиттерида.

Елисей саройи вакилининг Reuters’га маълум қилишича, 5 июль, якшанба оқшомида Грециядаги референдум натижалари эълон қилинганидан сўнг, Олланд ўз жамоаси билан, шунингдек, Еврокенгаш раҳбари Дональд Туск, Еврокомиссияси раиси Жан-Клод Юнкер ва Европарламент президенти Мартин Шульц билан шошилинч музокаралар ўтказган. Бунгача у телефонда Греция бош вазири Алексис Ципрас билан суҳбатлашган, бироқ суҳбат тафсилотлари маълум қилинмаяпти.

Якшанба куни Грецияда бўлиб ўтган референдумда аҳолининг 60 фоиздан ортиғи қарздорликни тартибга солиш бўйича халқаро кредиторлар томонидан илгари сурилган шартларнинг мамлакат ҳукумати томонидан қабул қилинишига қарши овоз берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди