Микроавтобуснинг юк машинаси билан тўқнашуви оқибатида Туркия ғарбидаги Манис провинциясида ўн беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Anadolu агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Автоҳалокатда яна икки киши жароҳат олган. Ҳодиса тафсилотлари полиция томонидан текширилмоқда. Микроавтобус қишлоқ хўжалигида меҳнат қилувчи ишчиларни ташиган.