Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвилининг жамоаси аъзолари ойлик маошни АҚШ ҳукуматидан олади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Саакашвилининг ўз фейсбукида маълум қилишича, бу ҳақдаги келишувга Саакашвили ва АҚШнинг Украинадаги элчиси Жеффри Пайетт билан учрашув вақтида эришилган.
Гап қанча миқдордаги пул ҳақида кетаётганига Саакашвили аниқлик киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2004—2013 йилларда Грузияга президентлик қилган Михаил Саакашвили 2015 йил май ойи охирида Украинанинг Одесса вилояти давлат маъмурияти раиси этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)