АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг USS Porter (DDG 78) ракета ташувчи кемаси «минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлашга кўмак бериш мақсадида» Қора денгизга кирди. Бу ҳақда «Eurointegration.com.ua» хабар бермоқда.
АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг мазкур кемаси Atlantic Resolve операцияси доирасида Қора денгиз сувларида бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг USS Ross ракета ташувчи кемаси ва Украина ҳарбий-денгиз кучларининг «Гетман Сагайдичний» фрегати Қора денгизда машғулотлар ўтказган эди.
Изоҳ (0)