Миср адлия вазири Маҳфуз Сабер 11 май, душанба куни истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди, дея хабар бермоқда Reuters. Бунга унинг омма олдида сўзлаган фикрлари жамоатчиликка қаттиқ таъсир қилгани сабаб бўлди.
Шов-шувни вазирнинг телеинтервьюларидан бири келтириб чиқарди, унда у судья «бадавлат ва одоб-ахлоқ даражаси юқори бўлган оилада тарбияланган бўлиши керак»лигини, фаррошларнинг фарзандлари эса депрессияга тушиш муаммосига йўлиқиши мумкинлиги туфайли «ўзларига мос иш» топиши лозимлигини айтди.
Сабернинг сўзларини мисрликларнинг кўпчилиги ирқ ажратиш ва қашшоқлар учун ҳақорат сифатида қабул қилган.
Сабернинг ўзи янглиш гапириб қўйганини айтди ҳамда жамоатчилик фикри ва «оддий фуқаролар»га ҳурмат юзасидан истеъфо берганини тушунтирди.
Изоҳ (0)