АҚШнинг Арканзас штати Нэшвилл шаҳрида кучли довул туфайли икки киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда ТАСС. Говард округида торнадо юзага келиши ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.
Техас штати Вэн шаҳрида эса офатдан 26 киши зарар кўрди. Бир нечта уй вайрон бўлди, баъзи иншоотлар шикастланди, дарахтлар қулади, электр узатиш симлари узилди.
Делмонт шаҳарчасида (Жанубий Дакота штати) торнадо бир нечта бинога зарар етказди, шаҳар аҳолиси эса омборхонада сақланадиган суюлтирилган газ баллонларидан етиши мумкин бўлган хавф туфайли эвакуация қилинди.
Изоҳ (0)