Индонезия ҳарбий-ҳаво кучларининг F-16 қирувчи самолёти Жакартадаги аэропортдан ҳавога кўтарилиш вақтида ёниб кетди. «Сегодня.ua»нинг хабар беришича, учувчи ўзини эвакуация қилишга улгурган ва жабрланмаган.
Ҳозирча номаълум бўлиб турган сабабга кўра, тезлик олиш вақтида самолётнинг ўнг шассиси ишдан чиқиб, қайрилиб кетган ва шундан сўнг қуйруқ қисми ёнишни бошлаган.
Хабар беришларича, ҳодиса жойида терговчилар иш олиб боришмоқда. Ҳарбий самолётлардан ташқари ҳукумат лайнерларига ҳам хизмат кўрсатувчи аэропортнинг бир қисми вақтинча ёпилган.
Изоҳ (0)