БМТ бош котибининг Яман бўйича махсус вакили Жамол Беномар истеъфога чиқмоқчи эканлигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
The New York Times газетасига берган интервьюсида Беномар ўз ниятини БМТ бош котиби Пан Ги Мунга ошкор қилганини айтди.
Ўз навбатида, Пан Ги Муннинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик изоҳ беришдан бош тортди.
26 март куни Саудия Арабистони Яманнинг ярмини эгаллаб олган исёнчи-хусийларга қарши ҳарбий операцияни бошлаган эди. Саудия Арабистони ва яна бир қатор араб мамлакатларининг авиацияси исёнчиларнинг марраларини бомбардимон қилмоқда.
14 апрель куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ямандаги исёнчиларга қурол етказиб беришни тақиқловчи резолюция лойиҳасини маъқуллади.
Изоҳ (0)