Америкалик аёл 103 ёшида ўрта мактабни тамомлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
АҚШнинг Висконсин штатида истиқомат қилувчи 103 ёшли Мари Хант ўзининг тўққиз нафар ука ва сингиллари ҳақида қайғуриш мақсадида 90 йил аввал мактабни ташлаб кетганди.
«Мен ҳар доим мактабда ўқишни хоҳлаганман. Менда бунга имконият бўлмаган, бироқ орадан 100 йил ўтиб, бунинг уддасидан чиқишга муваффақ бўлдим», - деди Хант.
Дипломни топшириш тантанали маросимига 103 ёшли аёл қора мантия ва академик қалпоқчада келган. Энди у таълимни коллежда давом эттириш ҳақида ўйламоқда.
Изоҳ (0)