Дания қироличаси Маргрете II бугун, 16 апрель куни 75 ёшни қарши олди, дея хабар бермоқда «РИА Новости». Ёши анча улуғ бўлиб қолганига қарамай, у тахтни ва давлат раҳбари лавозимини тарк этишни ҳозирча режалаштирмаяпти.
Қиролича журналистларга кўп бора ўз бурчини умрининг охиригача бажаришини айтган.
Қирол Фредерик IX ва қиролича Ингриднинг тўнғич қизи Маргрете II Копенгагенда 1940 йил 16 апрелда туғилган. У тахтни 40 йилдан ошиқроқ вақт давомида — 1972 йил 14 январидан буён эгаллаб келмоқда.
«Менда ёш билан боғлиқ муаммолар йўқ, — деди Маргрете II юбилей олдидан журналистлар билан ташкил қилинган учрашувда. — Кексайиш турли тажрибалар орттириш ҳам демакдир».
Изоҳ (0)