Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду айни вақтда ёмон кайфиятда бўлиб турибди. Португалиялик футболчи охирги ўйинларда ўзини кўрсата олмади ва боз устига туғилган кунини тантанали қилиб нишонлади. Бу ҳолат унга нисбатан танқидлар кўпайишига олиб келди, деб хабар беради «Uff.uz».
Қайд этилишича, Роналду қилган ишидан пушаймон бўлмоқда ва ўз айбини тан олиб, мухлислар ҳамда жамоадошлари билан ярашиш йўлларини изламоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Атлетико»га қарши кечган ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (0:4) Роналду туғилган кунини нишонлаган ва бу ҳолат норозиликлар келтириб чиқарган эди. Роналду мавжуд вазиятни тўғрилашга интилмоқда.
Изоҳ (0)