Италия кураш федерацияси (FIKU) рўйхатга олинди, дея хабар бермоқда «12news.uz». FIKU таъсис ҳужжатларини имзолаш маросими Италия жанубида жойлашган Казерта шаҳри нотариал идорасида бўлиб ўтди.
FIKU устави тасдиқланиб, ташкилотнинг ижроия қўмитаси сайланди.
Халқаро алоқалар бўйича ҳуқуқшунос ва Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Фахрли консули Витторио Жиоржи FIKU президенти, Италия Миллий олимпия қўмитаси минтақавий вакили Рафаэлле Викарио бош котиб этиб сайланди.
Изоҳ (0)