Аргентина термаси форварди Лионель Мессининг Германия термасига қарши финалда мағлубиятга учрагач, Жаҳон Кубогига қадалган нигоҳи «Йилнинг энг яхши спорт фотосурати» йўналишида ғолиб бўлди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Сурат муаллифи хитойлик Бао Таильянг анъанавий World Press Photo маросимида бундай эътирофга сазовор бўлди.
Ушбу фотосуратда Аргентина терма жамоаси капитани Лионель Мессининг бир неча дақиқагина аввал қўлдан бой берилган сайёранинг асосий футбол мукофоти — Жаҳон Кубогига тикилиб тургани аск этган. Сурат Аргентина термаси Жаҳон чемпионати финалини Германияга 1:0 ҳисобида бой бергач, олинган.
Изоҳ (0)