Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) ВАДА — Халқаро антидопинг агентлиги қоидаларига мувофиқ, тақиқланган моддани қабул қилгани учун спортчининг дисквалификация қилингани ҳақида хабар берди, деб ёзади «12news.uz».
IКА маълумотларига кўра, антидопинг қоидаларини бузган спортчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Санжар Тўхташевдир.
«Унинг 2014 йил ноябрида Таиланддаги Осиё соҳил ўйинларида топширган намунасида анаболик агентлар гуруҳига кирувчи 19-norandrosterone тақиқланган субстанцияси аниқланди. ВАДА қоидаларига кўра, спортчи 2014 йил 24 ноябридан бошлаб икки йилга дисквалификация қилинди. Шунингдек у Осиё соҳил ўйинларида 81 килограммгача вазн тоифасида қўлга киритган ғалаба (олтин медаль) бекор қилинади», — дейилади IКА хабарида.
Изоҳ (0)