«ЦСКА» президенти Евгений Гинер фикрича, Россия футбол иттифоқига терма жамоа бош мураббийи Фабио Капелло олдидаги қарзни тўлаш учун маблағ ажратган Алишер Усмонов бутун Россияга кўмак берди. Бу ҳақда «Championat.com» хабар берди. Усмонов РФИга 400 миллион рубллик имтиёзли кредит тақдим этган эди.
«Усмоновни жуда ҳурмат қиламан, биз у билан 30 йилдан буён дўстмиз… Бизнесменлар Капеллонинг ойлигини тўлаши керак эмас. РФИ бундай шартномани тузган эканми, у буни бажаришга мажбур, бу жаноб Толстихнинг ташвиши. Усмонов эса ўзини яна бир бор энг яхши томондан кўрсатиб, РФИ ёки Толстихни эмас, бутун Россияни қўллаб-қувватлади. Чунки обрў нуқтаи назаридан, русларнинг ўз харажатларини ҳисоб-китоб қила олмаслиги ҳақидаги гаплар шармандаликдир», — деди Гинер.
Изоҳ (0)