Россиялик бизнесмен Алишер Усмонов Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло олдидаги қарздорликни узиш учун Россия футбол иттифоқига 400 миллион рубль миқдоридаги имтиёзли кредит тақдим этганини тасдиқлади. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
«Мен футбол бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик борасида ‘Россия—2018’ ташкилий қўмитаси Васийлик кенгаши аъзосиман. РФИ бунгача олиб келган вазиятга тоқат қилиб бўлмайди, деб ҳисоблайман. Россия учун ишлаётган одам ўз меҳнати учун ҳақ олмаса, бу шармандалик», — деди Усмонов.
У шунингдек РФИ президенти Николай Толстихга Россия футболи тараққиёти ва Россия термасининг жаҳон чемпионатига тайёргарлигига қўшган ҳиссасига ўзи баҳо бериб кўришини маслаҳат берди.
Изоҳ (0)