Россия спорт вазири Виталий Мутко Россия футбол иттифоқининг миллий жамоа бош мураббийи Фабио Капеллодан қарздорлигини узиш учун бизнесмен Алишер Усмонов томонидан имтиёзли кредит тақдим этилгани юзасидан изоҳ бермади, деб ёзади «Спорт-Express».
«Усмоновдан буни мен илтимос қилдим, — деди Мутко. — Ҳозирча бу мавзуни ёпамиз, чунки, афсус эртага яна бошқача муносабат бўлади: бундан кейин январь, февраль учун ҳам тўланмайди. Ҳозирча қарзни тўлаб олайлик, кейин нима қилишни ўйлаб кўрамиз, чунки бунақаси кетмайди. Бу ерда гап мамлакат нуфузи ҳақида бормоқда».
Изоҳ (0)