Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи фуқаро А.Шомаҳмудов яшаш хонасида электр иситиш печини ёқиқ ҳолда қолдириб, ухлаши ёнғин содир бўлишига олиб келди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ёнғин натижасида 1 кв. метр майдонда ўрин-кўрпаси ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг тутундан димиққан ҳолдаги жасади топилган.
Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 185 та ёнғинлар содир бўлганлиги қайд этилган.
Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 8 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган ва 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 1 миллиард 95 миллион 659 минг сўмдан ортиқ қурилиш материаллари ва 713 миллион 892 минг сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.
Изоҳ (0)